Осман:
Ads

Англиянинг “Эвертон” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Леон Осман кеча “ирисчилар” бошқарувидан истеъфога чиқарилган Рональд Куманнинг ўрнини қандай мураббий эгаллаши кераклиги ҳақида тўхталиб ўтди.

“Ўйлайманки “Эвертон”га тажрибали, клуб фалсафасини тушунадиган ва албатта ғалаба қозонишни уддалайдиган мураббий керак. Англияда бундай мураббийлар бор деб ўйламайман.

“Эвертон”га янги раҳбарлар келди ва бизнинг савиямиз анча ўсди. Энди биз Анчелотти даражасидаги мураббийни изламоқдамиз. Мойеснинг қайтиши эса орқага ташланган қадам бўлади”, - дейди Осман.

Маълумот учун, "Эвертон" АПЛнинг ортда қолган 9та тур натижаларига кўра 8 очко жамғариб, 18-ўринда боришмоқда.