Ўсмир теннисчиларимизнинг навбатдаги ғалабалари

Тожикистон пойтахтида Халқаро теннис федерацияиси томонидан ўсмирлар ўртасида "Grade 5" мусобақаси ўтказилмоқда.

Мусобақанинг яккалик баҳслари биринчи даврасида ҳамюртимиз Саид Акбаров польшалик рақиби Александр Здзуйни 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шунингдек, Бекзод Нематов, Максим Шин, Самандар Абдумаликов ва Исфандиёр Маҳмудов каби теннисчиларимиз иккинчи давра йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!