Ўсмирлар Олимпиадасида баҳсга киришадиган вакилларимизнинг дастлабки рақиблари ким?

BEPUL PROPAN

Бугун Аргентина пойтахтида учинчи ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари старт олмоқда. Бошқаларида бўлгани каби яккакураш спорт турлари орасида бугун дзюдо ва таэквондо беллашувларида юртдошларимизнинг медаль олиши кутилмоқда. 

Дзюдо баҳсларида медаллар учун курашадиган Жайҳунбек Назаров (-66 кг) биринчи даврадан эркин ўтиб, иккинчи босқичда кипрлик Георгиос Баларжишвили билан куч синашади. Таэквондо бўйича беллашувларда ҳам яна бир ёш истеъдод эгаси Улуғбек Рашидовнинг чиқиши белгиланган бўлиб, бу вакилимиз иккинчи даврада Иордания ва Мўғулистон терма жамоаси вакиллари ўртасидаги жанг ғолиби билан куч синашади. 

Айни пайтда Аргентинада эрта тонг ва яна бир неча дақиқалардан сўнг саралаш баҳсларига старт берилади. Бугун барча йўналишларда мусобақага киришадиган спортчиларимизга омад ёр бўлсин!

Comments

You must be logged in to commet!