Футболчи фаолиятини “Навбаҳор”да давом эттирмайди. Бу ҳақда сайтимиз журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз "телеграм" каналида маълум қилди.

Айни дамда спорт формасини ушлаб туриш мақсадида “лочинлар” лагерида машғулот ўтаётган ярим ҳимоячи тез орада бошқа жамоа билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Бу катта эҳтимол билан Россия клуби бўлиши мумкин. Норбой муаллимнинг айтишича, футболчининг ўзи Ўзбекистонда қолишдан кўра, хорижда тўп тепишни афзал кўрган. Шундай экан, Остоннинг Наманганга ўтиши масаласига нуқта қўйилди.

Наманган клуби 6 январь санасида хорижга йўл олади. Ҳа айтгача, анча аввал айтганимдек, жамоанинг асосий трансфер нишони жанубий америкалик футболчи бўлиб турибди. У ким ва қайси позицияда тўп тепиши ҳақида тез орада SPORTS.uz сайтида ўқийсиз.

Воқеалар ривожини биз билан кузатинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!