Остон Ўрунов "Пахтакор" таклифини рад қилди
"Навбаҳор" клубини тарк этган Остон Ўруновнинг кейинги манзили ҳали ҳам аниқ эмас. Аввалроқ, наманганликлар билан хайрлашган 22 ёшли футболчига Суперлиганинг амалдаги чемпиони қизиқиш билдираётганди.
Sports.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев хабар беришича, Остон Ўрунов "шерлар"дан келган таклифга рад жавобини берди. У Европага кетиш учун вариантларни кутишга қарор қилган.
Ўрунов якунига етган мавсумда жамоаси таркибида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 14 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган бўлса, 4 марта ўз ҳисобида ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар