Остон Ўруновга миллион долларлик таклиф бўлган!

Хабарингиз бор, Эрон Про Лигасида 3 нафар легионеримиз ўйнамоқда.

Кеча чемпионатнинг сўнгги турида "Персеполис" ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди. Шу тариқа, Остон Ўрунов фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди.

Охирги турларга қадар етакчиликни сақлаб турган "Истиқлол" дуранглар сериясидан сўнг биринчиликни бой бериб қўйди. Достон Турсунов ҳаракат қилаётган "Истиқлол Ҳузестон" чемпионатда жон сақлаб қолди. 

"Premier Football" дастури меҳмони бўлган "Персеполис" юлдузи Сороуш Рафиэи жамоадоши Остон Оронов ҳақида гапириб ўтди.

"Остон ҳеч қачон 100 фоиз куч билан майдонга тушмайди. У 70 фоиз қобилияти билан майдонга тушади. Унга Саудия клубидан миллион долларлик таклиф бўлганлиги ҳақида биламан.  Ўрунов кетиши учун "Персеполис"дан рухсат олиши керак", - деди Эрон терма жамоаси аъзоси. 

Маълумот учун, Ўрунов Осиё кубогидан сўнг Теҳрон клубига кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!