От изини той босар! Ёхуд Рунининг ўғли "Сити" дарвозасига гол урди
Уэйн Рунининг 13 ёшли ўғли Кай Руни отасини хурсанд қилди. У U13 Nord болалар кубоги доирасида бўлиб ўтган ўйинда "Манчестер Сити" дарвозасига ғалаба тўпини киритди. Айтиш керакки, Кай Руни ҳам "Манчестер Юнайтед"да ўйнайди.
Якунда “қизил иблислар” “шаҳарликлар”га қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндан сўнг Кай ижтимоий тармоқларда медали билан мақтанди.
Эслатиб ўтамиз, Рунининг ўғли аллақачон U12 жамоа сафида 56 та гол уриб, 28 та голли узатмани амалга ошириб, кимлигини исботлаб қўйган.
Фикрлар