
От минишни бизнинг спортчилардан ўрганинг!
Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” от спорти клубида от спортининг икки асосий йўналиши — тўсиқлардан сакраш (конкур) ва от йўрттириш (dressaj) турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги, Жаҳон кубоги 1–2 саралаш босқичлари, Осиё кубоги, CDI1* (FEI Dressage халқаро даражадаги мусобақа), “FEI Dressage World Challenge” мусобақалари ўтказилмоқда.
Ушбу нуфузли спорт тадбирлари орасида от йўрттириш йўналишидаги CDI1* ва “FEI Dressage World Challenge” мусобақаларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси чавандозлари муносиб иштирок этди ва яккалик баҳсларда умумий ҳисобда 4 та олтин, 6 тадан кумуш ва бронза, жами 16 та медаль жамғарди. Шунингдек, жамоавий беллашувларда терма жамоамиз 2-ўриндан жой олди.
Энди дунё ва ўзбек чавандозлари тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналишида 27 апрель кунига қадар ўтадиган Жаҳон кубоги (2-босқич), “Maxima Masters Eurasia” ва Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги мусобақаларида иштирок этади.
Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, барча халқаро мусобақалар 28 апрель кунига қадар давом этади.
Фикрлар