От спорти. Бекзод Қурбонов Москвада совриндор бўлди

Москвада от спортининг конкур йўналиши бўйича “Maxima Masters Yevrasia” турнирининг финал босқичи ўз якунига етди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, мусобақанинг энг аҳамиятлиси йўналиши ҳисобланган Гран-при дастурида таниқли чавандозимиз Нуржан Туякбаев ғалаба қозонди. 150 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш баҳсларида юртдошимиз энг яхши натижани қайд этди. Шунингдек, ушбу дастурда яна бир атлетимиз Бекзод Қурбонов бронза медали билан кучли учликни якунлаб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!