Асосий мазмунга ўтиш

От спорти. Бекзод Қурбоновдан иккинчи олтин медаль!

Sinov3 Sinov3
Изоҳлар: 0

Бекзод Қурбонов яна бир бор шоҳсупадан жой олди

Словакияда ўтаётган конкур бўйича "Šamorín - Danube Champions Tour IV 2023" турниридан яна бир хушхабар. Терма жамоамиз сардори Бекзод Қурбонов мусобақадаги иккинчи олтин медалига сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз бу гал 135 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида энг яхши натижани қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. Беллашувлар давомида унга “Santa Xipika” лақабли тулпор ҳамроҳлик қилди.

Ушбу ғалаба Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари олдидан чавандозларимизга кўтаринки кайфият улашди. Мазкур турнирдан сўнг терма жамоамиз Хитойга йўл олади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ