От спорти. Чавандозларимиз Польшада маҳорат кўрсатишди
25-27 ноябрь кунлари Польшанинг Лешно шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз Бекзод Қурбонов ва Алишер Эркинов Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишди.
МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, Қурбонов 1-кун доирасида 130 см баландликдан сакраш беллашувларида "Хоним" лақабли отда фахрли 3-ўринни эгаллади. Шунингдек, у мазкур дкстурда "Меттс" лақабли отда ҳам ўз имкониятини синаб кўрди ва унда 6-натижани кўрсатди.
Алишер Эркинов эса 110 см баландликдан иборат тўсиқлардан сакраш баҳсларида 1-ўринни қўлга киритди. Мусобақанинг учинчи кунида ҳам йигитларимиз ўз маҳоратларини намойиш этиб, мухлис ва мутахассислар олқишига сазовор бўлдилар. Мусобақанинг Гран-при йўналиши ҳисобланган 150 см тўсиқлардан сакраш баҳсларида Бекзод Қурбонов "Меттс" отида 60 нафар иштирокчи орасида 7-поғонани банд этди.
Бугундан конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Лешно шаҳридаги от спорти клубида ўқув-машғулот йиғинини бошлашди.
Фикрлар