От спорти. Икки спортчимиз Эстонияда шоҳсупага кўтарилди

Айни кунларда Эстония пойтахти Таллин шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича нуфузли халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам нуфузли ўринларни эгаллашяпти.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ортда қолган кун дастурида спортчиларимиз 1 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди:

Олтин медаль:
140 см (тўсиқ баландлиги): Абдураҳмон Абдуллаев (“Otto van de Achterhoek” лақабли отда)

Бронза медаль: 
140 см: Бекзод Қурбонов (“Matts VG”)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!