От спорти. Жахон тажрибаси татбиқ этилмоқда

Франция отчилик саноати ташкилоти – «UNIC» раҳбарияти таклифига биноан жорий йилнинг 22-25 январь кунлари Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раисининг ўринбосари Э. Анарбаев ва юртимиз йилқичилик соҳаси мутахассислари йилқичилигимизда иновацион ёндашувни кенг кўламда татбиқ этиш, француз отчилик саноти истиқболларини ўрганиш, мазкур давлатнинг от спорти тажрибаларини тадқиқ этиш, шунингдек икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Францияда бўлди.
 
%D0%BE%D1%82%20%D1%81%D0%BF%D0%BE%D1%80%D1%82%D0%B81.jpg
 
Учрашув давомида Франция отчилик саноати ташкилоти – «UNIC» (Эрик Грандиер), Франция миллий тотализатори – PMU ( Кристиан Норис), Франция от спорти федерацияси ва Халқаро от туризми федерацияси (Фредерик Буи), Франция йилқичилик ва от пойгаси қўмитаси (Капучин Хоел), «Carrus» ва «Fornells» (Жероми Каррус и Тедди Селва) компаниялари раҳбарияти билан келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Мазкур ташкилотлар билан малака ошириш ва тажриба алмашиш бўйича келишувларга эришилди.
 
%D0%BE%D1%82%20%D1%81%D0%BF%D0%BE%D1%80%D1%82%D0%B82.jpg
 
Ташриф мобайнида Франция отчилик саноати бўйича тақдимотлар бўлиб ўтди. Делегатларимизга турли от спорти обьектлари ҳамда «Long champ», «Vincennes» каби хусусий ипподромлар фаолияти таништирилди. Якунида ушбу ташкилотлар билан ҳамкорлик кўламини кенгайтириш режалаштирилди.
 
%D0%BE%D1%82%20%D1%81%D0%BF%D0%BE%D1%80%D1%82%D0%B83.jpg
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!