От спорти. Конкур йўналиши бўйича мамлакат кубоги ўтказилди

Дам олиш кунлари “Universal Horses Stables” мажмуасида от спортининг конкур йўналиши бўйича мамлакат кубоги ўтказилди. Аҳамиятлиси, ушбу турнир Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ташкил этилганининг 31-йиллигига бағишланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Қизиқарли беллашувларга бой ўтган мусобақада Дилшодбек Мамадалиев (“Sweet and Sour” лақабли отда) 100 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишида ғолибликни қўлга киритди. Акбар Шарипов эса “Cachmaker” тулпори билан 110 см, “Affir” отида эса 120 см баландликдаги ғовлардан сакраш йўналишида энг юқори натижани кўрсатди.

Шунингдек, Миллий гвардия қошидаги от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида ҳам от йўрттириш дастурида кубок баҳслари ташкил этилди. Уч кун давом этган мусобақада Тимур Панаев, Феруза Абдуллаева, Оксана Павлива, Инна Токмакова турли йўналишларда зафар қучишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!