От спорти. Нуржан Туякбаев “Ланcелотта” билан 160 см баландликдаги тўсиқлардан сакрашга чоғланмоқда
Польшада от спортининг конкур йўналиши бўйича “CSI3*-W Cavaliada Poznan” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг илк кунида ҳамюртимиз Нуржан Туякбаев 145 см тўсиқ баландлиги иборат Гран-при дастурида иштирок этиб, 105 спортчи орасида жарима очколарисиз 9-натижани қайд этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Таъкидлаш жоиз, мазкур натижа Туякбаев ва унга ҳамроҳлик қилган “Ланcелотта” тулпорига баландлиги 160 смни ташкил этувчи тўсиқлардан сакраш бўйича асосий дастурга йўлланма берди. Ушбу баҳс 18 декабр куни бўлиб ўтади.
“CSI3*-W Cavaliada Poznan” турнири
145 см (тўсиқ баландлиги):
1-ўрин - Александр Левандовский, “Жаззмир” лақабли от (Полша)
2-ўрин - Жонни Палса, “Беау ван де Ҳагенҳорст З” (Нидерландия)
3-ўрин - Марек Левитски, "Ла Пези” (Полша)...
9-ўрин - Нуржан Туякбаев, “Ланcелотта” (Ўзбекистон)
Бугун кечки дастурда Туякбаев 150 см баландликдаги тўсиқлардан ошиш баҳсларида ўз омадини синаб кўради.
Фикрлар