От спорти. Польшадаги халқаро мусобақада яна медаллар қўлга киритилди
Польшанинг Лешно шаҳри от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақага мезбонлик қилди. Турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоасининг сардори Бекзод Қурбонов олтин ва бронза медалларини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик. Қувонарлиси, энг асосий дастур – баландлиги 150 смни ташкил этган тўсиқлардан сакраш йўналишида ҳам юртдошимиз ғалаба қозонди.
Гран-при мақомини олган мазкур дастурда жорий йил юқори натижалар кўрсатиб келаётган Нуржан Туякбаев “Ланселлота” оти билан энг юқори натижани қайд этди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, энди терма жамоамиз вакиллари 15-18 декабрь кунлари Польшанинг бошқа бир шаҳри Познандаги 3*Лонгинес мусобақасида ўз омадини синаб кўришади.
Фикрлар