От спорти. Вакилларимиз Россия ва Бельгияда шоҳсупага кўтарилди
Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умиджон Камилов (“Кариссина” лақабли отда) Россияда ўтказилган “Максима Парк” кубогининг финал босқичида қатнашиб, 115 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида олтин медални қўлга киритди.
Конкур фахрийси, халқаро тоифадаги спорт устаси Давржон Рўзмуҳаммедов (“Mr.Emerald”) эса Бельгияда ташкил этилган фахрийлар ўртасидаги халқаро турнирда учинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, 17-18-19 октябрь кунлари пойтахтимиздаги “Universal Jamping Agro” мажмуасида Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилди. Республикамизнинг энг номдор чавандозлари иштирокидаги баҳслар якунида ўз дастурида шоҳсупага кўтарилган спортчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишди.
Манба: МОҚ
Фикрлар