От тепган дарвозабоннинг ҳолати маълум қилинди

  • 3 август, 2023, 11:55
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

ПСЖ дарвозабони Серхио Рико миясидан операция қилинди. Операция муваффақиятли ўтказилди, деб хабар беради "Telecinco".

Хабарга кўра, операция тахминан бир соат давом этган, ҳозирда футболчи рафиқаси билан Севильядаги шифохонада.

Эслатиб ўтамиз, Рико Испанияда от миниб юрганида бахтсиз ҳодиса рўй берган эди. 28 май куни футболчи отдан йиқилиб, ҳайвоннинг зарбасидан омон қолди. Шундан сўнг испаниялик бир неча ҳафтани комада ўтказди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!