От йўрттириш бўйича шаҳар чемпионати ўтказилди

Пойтахтимиздаги От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабида жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан от спортининг от йўрттириш тури бойича шаҳар чемпионати ўтказилди.

Тошкент шаҳар чемпионатида Сурен Нариманян, Навруза Суюнова, Леанора Гернтке, Лола Сивакова, Наиля Умерова, Элдана Вильдгрубе ўз тоифаларида шоҳсупага кўтарилди.

Манба: www.UzA.uz