Отабек Ғуломхўжаев:

“Андижон” – “Сурхон” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Отабек Ғуломхўжаев иштирок этди.

- Авваламбор, “Андижон” мухлисларини ўз майдонимизда хурсанд қилиш учун ҳамма нарсага тайёр эдик. Уларни ғалаба билан табриклайман. Йигитларга катта раҳмат. Лекин ўтган учрашувда жамоамиз ўйинида бироз бўлса ҳам сифат бор эди. Лекин футболда натижа муҳим. Чиройли ўйнаб ютқазганимиз аламли бўлганди, ўтган сафар. Ўйин унутилади, натижа қолади. Жамоамга раҳмат. “Сурхон”да нолдан яхши жамоа шаклланганини кўрдим. Бизга яхши қаршилик кўрсатишди. Уларга кейинги баҳсларда омад.

- Бугун Эдгар Бернхардт билан Мартин Боакега эътирозлар кўп бўлди. Масалан, Эдгарни алмаштириб юбордингиз...

- Эдгар қишки йиғинда ҳар бир учрашувда ўзидан яхши таассурот қолдирганди. Шу боис, уни олиб қолгандик. Нима учун расмий ўйинларда “очилиб” кетмаётганини сабабини ўзи билан гаплашиб кўрамиз. Мартинга келсак, у ёмон ҳужумчи эмас. Тўпни яхши қабул қиляпти. Имкониятларга эга бўляпти. Гол урса, у ҳам “очилиб” кетади ва мавсум давомида ўз сўзини айтади.

- Жамоани неча фоизга ўзим истагандек туза олдим, деб айта оласиз?

- Ўйин ташкил қилиш бўйича 30 фоизга, деб айтган бўлардим. Жамоамиз етакчилари чемпионат бошланишига оз фурсат қолганида қўшилишди. Қишки йиғинимизни охирида келишди. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Икки-учта турдан кейин 80-90 фоизга янада кучаямиз. “Қизилқум” билан баҳсда қисман режаларимиз ўхшаган. Бугун ўйиндаги муҳит юқори даражада эди. Таркибимиздаги 70 фоиз ўйинчилар ҳали ёш. Улар бундай катта муҳитда ҳали ўйнашмаган. Асталик билан руҳий томондан ҳам жойга тушиб оламиз.

- Ўйин бошида чап қанот ҳимоячиси кўпроқ хатоларга йўл қўйди...

- Ҳа, кузатдим. Режамиз аслида бошқача эди. Бу чизиқда Иброҳим Отахонов бор. У нисбатан тажрибали. Бугун Абдуғани Камоловни туширгандик, аммо у руҳий томондан тўлиқ тайёр бўла олмади. Аслида олимпия терма жамоасига номзод, яхши футболчи. Кейин Отахонов қўшилгач, жамоа хотиржам ўйнашни бошлади. Ўнг қанотда тўп сурган футболчимиз ҳам ёш, унинг ўйинидан қониқдим.

- Гол ургач, ўйинни жамоангиз “ташлаб” юборди...

- Озгина пала-партишлик бўлди, ўйинни бироз қўлдан чиқардик. “Сурхон”ни узун паслар ҳисобига ўйин кўрсатишини билардик. 75-дақиқадан кейин ташаббус яна бизга ўтди. Саидазимов, Боаке ва Жалолиддиновда гол уриш учун 100 фоизли имкониятлар бўлди. Футбол шуниси билан қизиқ. Менимча, ўйин мухлисларга ҳам ёққан бўлса керак.

- Ҳимоя билан ярим ҳимояни боғловчи футболчи етишмаяпти. Бернхардт бу ишни яхши уддалай олмади. Муҳаммад Исаев захирада майдонга тушган бўлса-да, у ҳам хатоларга йўл қўйди.

- Бу нарса билинди. Жалолиддинов ўртада Эдгар билан боғлаш керак эди. Кўп вазиятларда Жасур ҳам орқага ўтиб кетишни бошлади. Шуни ҳисобига ўртада боғлам йўқолиб қолди. Бернхардт тўпни олгунича, уни иккита рақиби “ёпиб” турди. Ҳали чизиқларимизда камчиликларимиз бор. Етакчилар охирги паллада жамоамизга қўшилишгани боис бизга ўртоқлик учрашувлари камлик қилиб қолди. Тез орада барча хатоларни бартараф этамиз.

- Майдондаги “руҳ” жамоангизга етишмагандек бўлди.

- Ортиқча ҳиссиётларга берилишни хоҳламайман. Чунки Саудияда бунинг таъсирини кўрганман.

- Отахонов майдонга тушгач, рақиб ўйинчилари ҳам босилиб қолди...

- “Сурхон”га қараганда футболчиларимиз анча ёш. Тўғри айтдингиз, Отахонов қўшилгач, айрим вазиятларда қаттиқроқ курашгач, рақиб “босилди”. Тажовузкорлик қилиш кераклигини айтсам, унда футбол бўлмайди. Қайтанга, футболчиларни тинчлантириб турдим. Ўйинчилар хотиржам ўйнаса, шижоат ҳам ўзи келаверади. Шу ўринда, стадион ва майдонни яхши ҳолатга келтиришда қатнашган барчага раҳмат айтаман.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
16/03/2021 21:44
Рахмат Отабек сизга ва болаларингизга галабаларингиз давомли бу'лсин. Отабек болалар рак,иб жарима майдонида шошиб к,олишяпди шунга машгулот пайтида этибор беринглар
&
Bek 56
16/03/2021 21:44
Рахмат Отабек сизга ва болаларингизга галабаларингиз давомли бу'лсин. Отабек болалар рак,иб жарима майдонида шошиб к,олишяпди шунга машгулот пайтида этибор беринглар

Минбар

Барча блоглар