
“Манчестер Сити”га мухлислик қилиш учун Испанияга борган фанатнинг ўлиги чиқди
“Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигаси умумий гуруҳининг учинчи турида Испанияга сафар қилиб, “Вилярреал” жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб қайтди.
“Шаҳарликлар”ни қўллаб-қувватлаш учун манчестерликлар мухлислар ҳам Испанияга келган. Аммо улар орасида 35 ёшли фанат Гай Брэдшоуга учрашувни томоша қилиш ва ғалабага шерик бўлиш насиб қилмаган экан.
Бир гуруҳ дўстлари билан испан заминига келиб, Вильярреал шаҳри яқинидаги Бенидормдан апартамент олган Гай Брэдшоу ўзининг ётоғида ўлик ҳолда топилган.
Manchester Evening News нашрининг ёзишича, Гайнинг дўстлари уни ётоғидан топганида ҳеч қандай шубҳали ҳолатларга дуч келмаган ва фанат табиий тарзда ҳаётдан кўз юмган.
“Манчестер Сити” клуби бу воқеадан хабар топди ва Гай Брэдшоунинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди.
Фикрлар