Отабек Нарзуллаев: "Имкониятлардан фойдаланганимизда 5:0 ёки 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"

  • 22 ноябрь, 08:37
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигасининг 29-туридан ўрин олган “Машъал” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Отабек Нарзуллаев иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. 

Tecno

Муборакликлар устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади. 

- Бугун биз учун қийин кун бўлди. Шунча вазият яратиб, бирорта ҳам гол ура олмадик. Агар имкониятлардан фойдаланганимизда, 5:0 ёки 6:0 ҳисобида ютган бўлардик. Нимаям дердим, ишлашда давом этамиз. Кейинги баҳсларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

- Бугун “Машъал” захира ўриндиғидан У-21 жамоасининг уч нафар футболчиси жой олиб, қайдномага киритилди... 

- Ёшларга ҳам имкон бериш керак, улар шу орқали ўсиб боришади. Учрашувнинг 2-бўлимида майдонга тушган ёшлар ўйинга тезлик олиб кира олишди. Фақат вазиятлардан фойдалана олмаганимиз чатоқ бўлди. 

- Жамоангиз гол ура олмагани нима билан боғлиқ? Омадсизлик туфайлими ёки чарчоқ аломатими? 

- “Навбаҳор” биз билан қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Агар жамоамизда жисмоний толиқиш бўлганида, бундай бўлмасди. Бугун иккинчи бўлимни кўринг, фақат биз ҳужум қилдик. Гол ура олмаганимиз совуққонлик етишмагани билан боғлиқ. 

- Келаси мавсумга режаларингиз? 

- Бу борада ҳали ўйлаганимиз йўқ. Чунки ҳали мавсум тугамади. Олдин мавсумни тугатиб олайлик, кейин буни раҳбарият ҳал қилади. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!