Отабек Нарзуллаев: "Сурхон" характер эвазига бизни ютди"
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Машъал” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Отабек Нарзуллаев қатнашди.
"Кўрдинглар, жанговар ўйин бўлди. Гол урдик, ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Характер керак бўлади. Характер “Сурхон”да пайдо бўлди. Бизда эса йўқ. Билмайман, бу нима билан боғлиқ?! Ютиб турган жойда ютқазиб қўйдик. “Сурхон” жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Бу ерда фақат характер роль ўйнади. Айнан “Сурхон” характер ювазига бизни ютди".

Фикрлар