Отабек Шукуров асосий таркибда тушган баҳсда "Фатих Карагюмрюк" ғалаба қозонди

  • 19 апрель, 2023, 01:09
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Туркия Суперлигасининг 30-туридан ўрин олган "Фатих Карагюмрюк" - "Умраниспор" беллашуви якунланди.

Учрашув мезбонларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Отабек Шукуров ўйинни асосий таркибда бошлади ва 72 дақиқада алмаштирилди. Бундан ташқари 34 дақиқада сариқ карточка билан жазоланди.

Эслатиб ўтамиз, "Фатих" айни дамда 37 очко жамғарган ҳолда 8-ўринда бормоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!