Отабек Шукуров: Кимнинг ҳолати яхши бўлса, ўша терма жамоада ўйнайди

Хабарингиз бор, 26 март куни Ўзбекистон ва Гана терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Намангандаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтадиган ўйин 18:00 да старт олади.

Бугун ушбу баҳс олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида Ўзбекистон МТЖ етакчи футболчиларидан бири Отабек Шукуров иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Авваламбор, ҳаммага Ассалому алайкум. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, ушбу баҳсга қизиқиш жуда ҳам баланд. Чунки рақибимиз номдор Гана терма жамоаси. Тайёргарлик яхши даражада ўтди. Худо хоҳласа, ғалаба қозониб, юзимиз ёруғ бўлишига ҳаракат қиламиз".

-Араб диёрида ўзбек йигитлари кўпайиб қолди. БААга биринчилардан бўлиб борган футболчи сифатида, уларга бирор тавсиялар бериб турибсизми?

"Амирликлар бизнинг футболчилар учун янги жой. Уларга қўлдан келганча тавсиялар бериб, йўл-йўриқ кўрсатишга ҳаракат қиляпман. Ҳозир Азиз Ғаниев жароҳат олган. Унинг ҳолидан ҳам хабар олиб турибмиз. Биз ҳаммамиз бир юрт фарзандларимиз ва битта терма жамоада ҳаракат қиламиз. Бир-биримизга ёрдам бериш борасида ҳеч қанақа гап-сўз бўлиши мумкин эмас".

Гана МТЖ мураббийи: Рақибда ўйин фалсафаси ўша-ўша

-Майдон марказида Одил Аҳмедов, Азиз Ғаниев каби футболчилар йўқ. Катта юкни ўз бўйнингизга олишга тайёрмисиз?

Ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Нима бўлишидан қатъи назар, терма жамоа доим зўр формада бўлиши лозим. Бу ерда кимнинг ҳолати яхши бўлса, ўша ўйнайди. Терма жамоа либосида ўтказган ҳар бир дақиқа жуда катта масъулият юклайди. Биз фақатгина муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз.

Гана МТЖнинг Ўзбекистонга иккинчи таркиб билан келишига сабаб нима? Рақиб мураббийи жавоб берди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
kokand2006
26/03/2021 08:06
Iltimos adminla qo'qondegi murod holmuhammedovdan Intervyu olila