Отабек Шукуров турк клуби таклифини рад этди
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Фотих Карагюмрюк"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Отабек Шукуровнинг фаолиятини қайси клубда давом эттириши кўпчилик футбол ихлосмандлари учун қизиқ. SPORTS.uz журналисти Суҳроб Холбековнинг маълум қилишича, 27 ёшли футболчи Туркия қуйи лигаси жамоасидан бўлган таклифни рад этган.
"Кожаелиспор" Отабек Шукуров билан 1,5 ёки 2,5 йиллик шартнома имзолашни режалаштирганди, лекин ярим ҳимоячи клуб билан музокаралар олиб боришни ҳам хоҳламади.
Шукуров қуйи дивизёнда ўйнашни истамаяпти", - дейилади хабарда.
Фикрлар