Отабек Шукуровнинг кейинги манзили аниқ

Осиё кубоги олдидан "Фотиҳ Карагюмрук" билан хайрлашиб, эркин агентга айланган Отабек Шукуров терма жамоа турнирни тарк этганидан кейин ўзига янги клуб топди. 

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, ярим ҳимоячи "Кайсериспор"га кўчиб ўтади. Томонлар оғзаки келишувга эришган. Фақатгина шартномага қўл қўйиш қолди. Битим эса 1+1,5 йиллик қилиб белгиланади. 

Агарда ҳаммаси мана шундай давом этса, трансфер жума кунидан кейин эълон қилиниши кутилмоқда, яъни 99 фоиз футболчи "Кайсериспор" аъзосига айланиб бўлган.

İZLE: Fatih Karagümrüklü Otabek Shukurov, Özbekistan'dan gelen ekiple arama  kurtarma çalışmalarına katıldı | Goal.com Türkçe

Яқиндагина Бурак Йилмаз кайсерикларни қабул қилиб олганди. У раҳбариятга янги ярим ҳимоячи кераклигини маълум қилди ва унинг олдига қўйилган вариантлар орасидан Шукуровни танлади. Отабекни олдинроқ Туркиянинг "Кожаэлиспор", "Сиваспор" ва "Гозтепе" каби клублари ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрди. 

photo_2024-02-07_10-09-06

Эслатиб ўтамиз, "Кайсериспор" Туркия чемпионатида 24-турдан кейин 28 очко билан 13-ўринда турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!