Отасининг боласи Ла Лигага ўтиши мумкин

"Верона" ҳужумчиси Жованни Симеоне фаолиятини Ла Лига жамоасида давом эттириши мумкин. 

26 ёшли аргентиналикка "Севилья"дан таклиф келиб тушган. Бу ҳақда журналист Никола Скира хабар берди. 

Аввалроқ, "Верона" "Атлетико" устози Диего Симеоненинг ўғлини "Кальяри"дан 10 миллион еврога сотиб олгани ҳақида хабар берилаётганди. 

Ўтган мавсум Жованни А Серияда 17 та гол урган ҳолда, тўпурарлар рўйхатида Тэмми Абрахам билан тўртинчи ўринни банд этганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!