Ўтган мавсумни қуйи лигада ўтказган испан клуби илк бор Европа лигасида қатнашади

Ла Лига якунлари бўйича "Гранада" клуби Европа лигасида иштирок этадиган бўлди.

Андалусия клуби мавсумни еттинчи ўринда якунлади ва Европа лигасининг иккинчи саралаш босқичидан қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

"Гранада" ўз тарихида илк бор Еврокубокларда қатнашади.

Шу қаторда, қўшимча қилиш мумкинки, жамоа ўтган мавсумни Сегундада ўтказиб, иккинчи поғонани эгаллаган ҳолда, Ла Лигага йўлланма олганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)