Ўтган мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказган футболчилар "Андижон" сафида кўрикдан ўтмоқда

Якунига етган мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида ўтказган футболчи Сирож Мелиев “Андижон” жамоасининг Янгиер шаҳрида бўлиб ўтаётган ўқув-йиғин машғулотларига келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Қайд этиш керакки, Сирож Мелиев 2017 йилги чемпионатда Муборакнинг “Машъал” жамоаси таркибида Александр Хомяков қўл остида тўп сурган.

Маълумот учун:

Сирож Мелиев.

Туғилган йили: 28.09.1995 йил.

Амплуаси: Ҳужумчи.

Фуқаролиги: Ўзбекистон.

Ўтган йилги мавсумда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси таркибида ўйнаган Сирож Мелиев 9 та учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, жами 512 дақиқа ўйнашга муваффақ бўлган.

Шунингдек, "Сўғдиёна" жамоасининг яна бир футболчиси Муҳаммад Юлдашев ҳам "Андижон" жамоаси машғулотларига таклиф этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!