Ўтган ой давомида Европанинг қатор грандлари навбатдаги зарбани қабул қилиб олишди

Ўз акцияларини халқаро биржаларга қўйган Европа клублари коронавирус инфекцияси ортидан қатор молиявий муаммоларга дуч келишмоқда.

Marca нашри хабарига кўра, ўтган ой давомида А Серия вакили "Ювентус"нинг биржадаги акциялари 21,16 фоизгача тушиб кетди. Таъкидланишича, ушбу зарар футболчиларнинг маошлари қисқарилиши орқали қисман қопланиши мумкин.

АПЛ гранд клубларидан "Манчестер Юнайтед"нинг фонд биржадаги акциялилари баҳорнинг дастлабки ойи давомида 11,06 фоизга пастлаган, аммо бу "қизил иблислар" учун энг ёмон натижа эмас, чунки уларнинг январь ойидаги кўрсаткичи 20,21 фоизни ташкил қилган эди.

Шунингдек манбада келтирилишича, "Боруссия Дортмунд"нинг акциялари немис клублари орасида энг ёмон кўрсаткич сифатида қайд этилган. Март ойида уларнинг акциялари 36,76 фоизгача пастлаган.

Маълумот ўрнида, 2 апрель ҳолатига кўра, бутун дунё бўйича коронавирус юқтириб олганлар 935 000 сони мингдан ошди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!