Ўтган тур МЮни мағлуб этган
Ads

Бугун Англия премьер-лигасида 3-тур учрашувларига старт берилади.

Ҳусусан, шу куни “Ливерпуль” ўз майдонида ўтган тур “Манчестер Юнайтед”ни иродали тарзда мағлуб этган “Брайтон”ни қабул қилади.

Шу ўринда учрашувга оид баъзи қизиқарли маълумотлар ҳақида тўхталиб ўтамиз. “Ливерпуль” “Брайтон”га қарши ўтказган сўнгги 3та ўйинида рақиб дарвозасига камида 4та гол уришга муваффақ бўлган. “Брайтон” эса АПЛнинг сўнгги 2 турида камида ўз дарвозасидан 2та гол ўтказиб юбормоқда. Бундан ташқари “Брайтон” премьер-лиганинг сўнгги 14та сафар ўйинидан биронтасида ғалаба қозона олмай келмоқда.

Қуйида эса бугунги баҳсни асосий таркибда бошлаши мумкин бўлган футболчиларнинг тахминий таркибини эътиборингизга ҳавола этамиз:

"Ливерпуль" - "Брайтон"
 
Стадион: "Энфилд" (Ливерпуль, Англия)
 
Бошланиш вақти: 21:30
 
Бош ҳакам: Крис Кавана (Ланкашир, Англия)
 
Тахминий таркиблар:
 
"Ливерпуль": Алиссон - Робертсон, Дейк, Гомес, Александер-Арнольд, Кейта, Хендерсон, Вейналдум, Мане, Фирмино, Салах.
 
"Брайтон": Райан - Монтойя, Даффи, Балогун, Бернардо, Нокаэр, Стивенс, Проппер, Марч, Грос, Маррей.