Ўткир Юсупов бу борада кучли тўртликда!
Айни дамда Ўзбекистоннинг икки клуби "Насаф" ва "Навбаҳор" Осиё чемпионлар лигасида ўз юришини давом эттирмоқда.
"Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов ОФК Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи якунларига кўра сейвлар сони бўйича 4-ўринда бормоқда.
Шунингдек, 20 ва ундан кўп сейв қилганлар орасида энг юқори кўрсаткич ҳам "лочинлар" дарвозабонига тегишли — 79 фоиз.
Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян шогирдлари 15 февраль куни Наманганда юлдузли таркибга эга “Ал-Иттиҳод”ни меҳмон қилади. Учрашув 19:00 да старт олади.
Фикрлар