Ўттиз нафар курашчимиз Осиё чемпионатида иштирок этади

Курашчиларимиз Осиё чемпионатида қатнашиш учун Таиландга жўнаб кетишади

19-20 июнь кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўзбек кураши бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Осиё–Океания кураш Конфедерацияси тақвим режасидан ўрин олган мазкур мусобақада 20 мамлакатдан 200 нафардан зиёд спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси катта делегация бўлиб қатнашади. Унда 30 нафар ёш курашчимиз қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб бориши белгилаб қўйилган. Ҳамюртларимиз бугун тунда Таиланд сафарига жўнаб кетишади.

Шунингдек, қитъа биринчилиги доирасида 18 июнь куни Осиё-Океания кураш конфедерациясининг навбатдаги Конгресс йиғилиши ҳам бўлиб ўтади. Унда конфедерацияга Лаос, Бангладеш, Қирғизистон каби янги федерациялар аъзоликка қабул қилиниши кутилмоқда.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!