Ўхшамаган трансфер: Ҳамма бразилиялик ҳам Роналдо ё Неймар бўлолмайди

“Барселона” мутасаддилари олис Бразилиядан бўлажак юлдуз сифатида Витор Рокени олиб келган эди.

Истеъдодли футболчи Каталонияга шу йилнинг бошида келди ва чемпионатнинг иккинчи ярмида қатнашди.

Бу трансфер Жоан Лапорта жамоасига 40 миллион еврога тушди. Энди клуб Рокедан тезроқ қутилмоқчи.

Sport нашрининг ёзишича, “Барселона” ишончни оқлай олмаган ўйинчини 30 миллион евро тикадиган жамоага бериб юборишни режалаштирмоқда.

Агар бразилиялик футболчини тўлиқ сотиб юборишнинг имкони бўлмаса, каталонияликлар уни кейинчалик трансфер қилиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага беришга ҳам тайёр.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!