Ойбек Бозоров легионерга айланиши мумкин!

Айни дамда эркин агент бўлиб турган "Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоровнинг кейинги манзили барча учун қизиқ. SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев бу ҳақида ўз телеграм каналида қуйидагича хабар қолдирди.

"Насаф" футболчиси ФНЛ клубидан келган контрактга имзо чекмади. Футболчи бир неча кун аввал Сербия клуби юборган таклифни ҳам рад этган экан.

Шу кунларда футболчи билан Қозоғистоннинг "Ордабаси" ва "Қайрат" жамоалари вакиллари ҳам боғланган. Улар  моддий баққуват таклиф билан чиққан, аммо футболчи ўйлаб кўришини айтган.

Хозирча Ойбек бирорта клуб билан жиддий музокаралар ўтказгани йўқ. "Насаф" уни олиб қолиш учун аввалги контрактидан сезиларли даражада яхшироқ шартнома таклиф қилиши керак бўлади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли хавбек жорий мавсум Суперлигада 26 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол ва 4 та самарали узатмани амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Тўлқин Хайит
13/12/2023 08:28
Ҳа энди ноз қилмай рози бўлиб қўяқол. Оз бўлса ҳам баракасини берсин.