Ойбек Бозоров “Пахтакор” футболчиси!
Ойбек Бозоров "Пахтакор" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий саҳифасида эълон қилди.
"Маҳоратли ярим ҳимоячи жамоамиз билан икки йиллик шартнома имзолади. У ҳозирга қадар Суперлигада 165 учрашувда майдонга тушиб, 23 гол урган ва 32 голли узатма соҳиби бўлган. Осиё клублари халқаро мусобақаларида эса 31 ўйинда қатнашган. Бозоров ўзининг ҳужумдаги ижодкор ҳаракатлари билан "Пахтакор"нинг ютуқларига муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз",- дейилади берилган хабарда.





Фикрлар