Ойбек Жўраев финалда қозоғистонлик боксчига ютқазиб қўйди. Энди у кумуш медаль ва 100 минг долларга эга чиқди
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз поёнига етмоқда. Бугун иккинчи кунги финал жанглари ўтказилади.
-54 кг вазн тоифасида Ойбек Жўраев қозоғистонлик Махмуд Сабирханга қарши рингга кўтарилади. Беллашув 17:00да бошланади.
Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилади.
Илк раунд Махмуд Сабирханнинг фойдасига ҳал бўлди - 5:0.
Иккинчи раундда ҳам ҳакамлар қозоғистонлик боксчининг устунлигини қайд этишди - 4:1.
Учинчи раундда Махмуд Сабирхан ғалабага эришди - 5:0. Якуний ҳисоб 5:0 қозоғистонлик боксчи фойдасига.
Шу тариқа, ҳамюртимиз жаҳон чемпионатини кумуш медаль ва 100 минг доллар пул мукофоти билан якунлади.
Фикрлар