Ойбек Жўраев ҳамда Санжар Турсунов Дубайда машғулотларни давом эттиради (Видео)
Ҳаваскор боксда бир қанча ютуқларга эришган вакилларимиз Ойбек Жўраев ва Санжар Турсунов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида машғулотларни давом эттиради.
Икки боксчимиз кеча 21 сентябрь куни Дубайга жўнаб кетишди. Биз улар билан боғланиб, Дубай сафаридан кўзланган мақсадлари ҳақида сўрадик.
Ойбек Жўраев: Ҳозирча машғулотлар олиб борамиз. Агар шу ерда бизни кузатадиган менежерларга мақул тушсак, профессионал фаолиятимни бошлаш учун шартнома тузамиз. Ҳозирча, аниқ бир фикр айтолмай ман.Тез орада бунга аниқлик киритилади. Мақсадимиз профессионал боксда ҳам фаолиятимизни давом эттиришдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Ойбек Жўраев Тошкентда ўтган жаҳон чампионатида -54 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритганди.
Фикрлар