Ўйин давомида биттагина зарба берган Вьетнам Японияни 2 очкодан маҳрум қилди

Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда. Хусусан, Осиё қитъасида 3-босқичнинг сўнгги, 10-турига старт берилди.

ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиб улгурган Япония ўз майдонида Вьетнам билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонлар сафида Мая Ёшида киритиган голга Нгуэн Тхень Бинь жавоб қайтарди. Бу меҳмонларнинг ўйиндаги илк ва ягона зарбаси эди.

Шу тариқа, "самурайлар" 22 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. Бироқ Саудия Арабистонида 1-ўринга кўтарилиб олиш имконияти бор. 6-ўриндаги Вьетнам ҳисобида 4 очко бор.

image_2022-03-29_17-39-55

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!