"Ўйин менга ёқди, биз учун энг асосийси натижа" - Абдураимов

TIGGO 2 PRO

ФИФА кунлари муносабати билан “ЖЧ-2026”нинг охирги саралаш босқичидаги ўйинлар ўтказилаётганидан яхши хабардорсиз.

Терма жамоамиз 20 март куни Қирғизистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 25 март куни Теҳронда Эронга қарши марказий тўқнашув кутиб турибди. Миллий терма жамоамиз Эрон билан бирга мундиал сари тобора яқинлашиб қолди. Агар вакилларимиз Теҳронда уч очкони қўлга киритадиган бўлса, муддатидан илгари Ўзбекистон жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Шундай экан, 25 март оқшомида жуда муҳим ўйин гувоҳига айланамиз ва албатта вакилларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз. 

Таниқли футбол мутахассисларидан бири Жасур Абдураимов Қирғизистонга қарши ўйин ва Эрон билан ўтадиган бўлажак учрашув борасидаги бир қатор саволларга жавоб берди.

- Жасур ака, миллий терма жамоамиз Қирғизистонга қарши баҳсда кутилганидек 3 очкони қўлга киритди, аммо кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Ушбу учрашув ҳақида фикрингиз қандай?

- Биринчи навбатда биз уч очкони қўлга киритдик. Бу жуда яхши натижа. Жаҳон чемпионатига чиқишимизга янада яқинлашдик. Ўйин шунақа бўлдики, рақиб қарши ҳужумда ўйнади. Бизда кўплаб голли имкониятлар бўлди.

- Рақиб футболчисининг қизил карточка олгани бизга фойда бўлдими ёки зиён деб ўйлайсизми?

- Албатта, таъсир қилади. Рақиб ўйинчисининг қизил карточкаси ҳам бизга яхши бўлди. Терма жамоамизга қийин бўлгани шу бўлдики, улар бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Шунга қарамасдан футболчиларимиз кўплаб жуда яхши голга тортадиган вазиятларни яратдилар. Ўйин менга ёқди.

- Кейинги турда Машарипов Эронга қарши учрашувда жамоамизга ёрдам бера олмайди. Бу биз учун катта йўқотишми?

- Ўйлашимча, Машарипов катта йўқотиш. Чунки у етакчи ўйинчимиз. Кўрамиз, ўрнига ким ўйнаркин?

- Терма жамоамиз сафида сизга энг ёққани ким бўлди?

- Айтганимдек, менга жамоани ўйини ёқди. Ўртада Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Аббос Файзуллаев, Элдор Шомуродов каби йигитлар ҳам ажойиб ҳаракат қилдилар. Булар етакчилар ва ўзларини кўрсатишлари керак. Ҳожиакбар Алижонов муҳим голни урди. У ёшлигида менинг қўл остимда шуғулланган. Гол урганидан хурсанд бўлдим.

- Умуман олганда, Теҳрондаги ўйиндан нима кутяпсиз?

- Ўйин жанговар тарзда ўтади. Ҳужумкор ва баланс бўлиши керак: ҳимояда ҳам, олдинга чизиқда ҳам. Жамоавий ўйин яхши бўлса, натижа ҳам келади.

- Сречко Катанецдан кейин Тимур Кападзе ишни давом эттиряпти. Жамоа ўйинида ўзгариш сезяпсизми? Катанец билан Кападзе фарқи нимада?

- Ҳозир фарқи албатта кўринмайди. Катанецда ҳам, Кападзе ҳам ҳам вазифа битта. Айни пайтда натижа кўрсатиш муҳим. Айниқса, бу миллий терма жамоа бўлар экан, натижа энг асосийси ҳисобланади. Ўйин зўр бўлса натижа ҳам келади.

"Футболчиларимиз мундиалда тўп суришга лойиқ". Терма жамоамиз собиқ аъзоси Эрон билан баҳсда бизга нима қўл келишини айтди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!