Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Озарбайжон чемпионатининг 15-туридан ўрин олган учрашувда "Сабаҳ" ўз майдонида "Қарабоғ" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу баҳсда ўзбекистонлик футболчи Умарали Раҳмоналиев асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Қайд этиш жоиз, мазкур ғалабадан сўнг мезбонларнинг очколари сони 34 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!