Озарбайжон ҳукумати Мхитаряннинг Бокудаги хавфсизлигини таъминлашга ваъда бермоқда

Озарбайжон футбол федерацияси бош котиби Эльхан Мамедов “Арсенал” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитаряннинг Бокуда бўладиган Европа лигаси финали вақтида хавфсизлигини тўлиқ кафолатланишини айтди.

“Бизнинг ҳукуматимиз УЕФАга Боку шаҳрида ўтказиладиган финал учрашувида “Арсенал” футболчиси Генрих Мхитаряннинг хавфсизлигини тўлиқ кафолатлашини билдирган. “Арсенал” финалга чиқмасдан туриб биз УЕФАдан бу борада кўрсатма олганмиз. Бизнинг давлат идоралари футболчининг хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўради”, - дейди Мамедов.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мхитарян Арманистон ва Озарбайжон ўртасида юзага келган сиёсий можаролар сабаб Бокудаги финални ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Арсенал” ва “Челси” жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс 29 май куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!