Ўзбек бокси юлдузлари Тошкентга қайтмоқда!
Хабарингиз бор, 3 апрель куни Тошкент шаҳри катта профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади.
Ушбу жанг кечасида мухлисларимиз Ўзбекистон бокси юлдузлари иштирокидаги жангларга бевосита гувоҳ бўлишлари мумкин.
Жангга АҚШда тайёргарлик кўрган боксчиларимиз бугун юртимизга қайтиб келади. Боксчиларимиз жой олган самолёт бугун кечаси, (27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси) соат 01:55 да юртимизга келиб қўнади. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олиниши режалаштирилган.
Шу муносабат билан Бокс Федерацияси бугун тунда юртимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари ҳамда бокс мухлисларини аэропортга таклиф этиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, боксчиларимиз аэропортнинг "VIP" ҳудуди орқали чиқиб келишади.
Фикрлар