Ўзбек "Эл классико"си олдидан сиз билишингиз керак бўлган маълумотлар

Ўзбекистон Coca-Cola Суперлига-2023 мавсумини муваффақиятли бошлаган "Нефтчи" жамоаси 10 март куни 2-тур баҳсида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилади. Шу куни минглаб футбол ишқибозлари ўзбек классикосига гувоҳ бўлишади.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлар статистикаси эса қуйидагича. Клублар миллий чемпионатимиз доирасида 56 та ўйинда майдонга тушишган. Буларнинг 27 тасида "Пахтакор", 20 тасида эса "Нефтчи" муваффақиятга эришган. 9 та беллашув дуранг билан якунланган. Умумий тўплар нисбати 101-67 "Пахтакор" фойдасига.

Kубок баҳсларида ҳам жамоалар 15 марта юзлашган. Бу мусобақаларда ҳам ғалабалар бўйича  устунлик  "Пахтакор" тарафида 12-3.

Жамоаларнинг Фарғонада қайд этган охирги 5 учрашув натижалари қуйидагича:

12.08.2022  "Нефтчи" - "Пахтакор"  - 0:2

12.06.2018 "Нефтчи" - "Пахтакор"  - 1:1

08.03.2017 "Нефтчи" - "Пахтакор"  - 0:0

15.10.2016 "Нефтчи" - "Пахтакор"  - 1:0

30.09.2015 "Нефтчи" - "Пахтакор"  - 3:2

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!