Ўзбек футболчиси Годин ва Марсело билан бир қаторда эътироф этилди!

Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси — IFFHS 2001—2021 йилларда энг кўп гол киритган ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди. Статистикани тузишда миллий чемпионат олий лигасида, мамлакат кубоги баҳсларида, клуб миқёсидаги расмий халқаро учрашувларда, миллий терма жамоа расмий ўйинларидаги киритган голлари ҳисобланган.

Унга кўра, “Қўқон-1912” ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов 55-ўринни эгаллаган. Ўзбекистонлик ҳимоячи “Кальяри” футболчиси Диего Годин ва “Реал" Мадрид аъзоси Марсело каби тажрибали ўйинчилар бир хил очко тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил якунларига кўра, Мурод Холмуҳаммедов 19-ўрин, узоқ вақт давомида “Металлург” клуби шарафини ҳимоя қилган, бугунги кунда “Янгиер” жамоасида фаолият олиб бораётган Дилмурод Каримов 52-ўринни эгаллаган эди.

Снимок веб-страницы_11-1-2022_10143_www.iffhs.com

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!