Ўзбек ҳужумчиси бундай ўйнашида Европанинг кучли чемпионатларига кетади!

Беларусь чемпионатида Минскнинг  “Энергетик-БГУ” шарафини ҳимоя қилаётган Бобур Абдухолиқовнинг ўйини ушбу мамлакат футбол жамоатчилигига жуда манзур бўлмоқда. Олий лиганинг дастлабки тўрт турида легионеримиз ўз ҳисобига бешта гол ёздирди ва иккита ассистни амалга оширди. Мусобақада иштирок этаётган футболчилар орасида Бобур гол+пас тизимида 5+2 натижаси энг юқори кўрсаткичдир.

Бобур гол урган ўйинларда жамоаси фақат ғалаба қозонмоқда. Хусусан, минсклик талабалар “Витебск”, “Торпедо-БелАЗ” ва “Динамо-Брест” жамоаларини мағлубиятга учратди. Бобур дастлабки икки учрашувда иккитадан, охирги ўйинда битта тўп  киритди. У ўз номини таблога ёздиролмаган баҳсда “Энергетик-БГУ” футболчилари “Слуцк” вакиллари билан очко бўлишишга мажбур бўлди.

Шунга қарамай, “Энергетик-БГУ” 10 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

222222

Бобур Абдухолиқов намойиш қилаётган ўйин фуболга ихтисослашган оммавий ахборот воситалари нигоҳидан четда қолаётгани йўқ.

Россиянинг verybet.ru сайти Абдухолиқовга шундай баҳо берди:

“Энергетик-БГУ” ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов “Динамо-Брест” билан бўлган тўртинчи турнинг муҳим учрашувида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Беларусь олий лигаси тўпурарлари пойгасидаги етакчилигини мустаҳкамлаб олди.

“Талабалар” форварди ҳисобидаги голлар сони бештага етди. Бобур тўртта учрашувда иккита ассист ҳам қайд этган. Голлар кам уриладиган Беларусь чемпионатида ўзбек ҳужумчисининг кўрсаткичи шунчаки ажойибот ҳисобланади. У тўпурарлар  пойгасида энг яқин таъқибчиларини иккита тўпга ортда қолдирмоқда.

Агар ўзбек легионери ўзи қўйган юқори маррани ушлаб қола олса, у нафақат Беларусь олий лигасининг топ-клублари, балки Европанинг кучли лигалари жамоаларининг ҳам эътиборини қозона олади.

Яхши биламизки, Бобур Абдухолиқов Қаршининг “Насаф” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 24 ёшли ҳуужмчи 2015-2020 йиллар давомида қаршиликлар сафида жами 112 та учрашувда майдонга тушиб, 45 та гол муаллифи бўлган.

Бобур ўтган йилнинг бошида катта умидлар билан Украинага йўл олиб, “Рух” клуби билан шартнома имзолаган эди. Илк маротаба легионер мақомини олган ҳамюртимиз Львов жамоаси ўринбосарлар таркибида бир неча гол уриб, ўзини кўрсатган бўлса-да, мураббийлар штаби унга биринчи жамоадан жой бермади.

Вақтни бой беришни истамаган Абдухолиқов украиналиклар билан келишувни бекор қилиб, юртимизга қайтиб келди. Ўтган йилнинг ёзида ҳужумчи бир неча таклифлар орасида “Энергетик-БГУ” чорловини қабул қилди.

Бобур Беларусдаги дастлабки ярим мавсум давомида 14 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига бир жуфт гол ёздириб қўйди. Бу йилдан эътиборан, легионеримиз янги лигага тўлиқ мослашиб олганини намойиш қилмоқда.

Ўтган мавсумни аутсайдерлар қаторида якунлаган “Энергетик-БГУ” жамоаси айнан Бобур Абдухолиқовнинг ҳаракатлари ва голлари эвазига мусобақа жадвалининг юқори қисмига кўтарилиб олди.

V8LceK15680456476364_l_1

Бобур Абдухолиқов марказий форвард амплуасидан ташқари, ҳар икки қанот ҳужумчиси сифатида ҳам ўйнай олади. Бу ҳужумчи Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ўйинчилардан ҳисобланади.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Россия премьер-лигаси клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади!

Моуриньони энди тушуниб етдим!

Шомуродовни кутяпмиз!

“Рома”: Бу футболчи энди ўйнамайди! Моуриньо ким ҳақида гапирди?

“Рома” ҳужумчиси бўйича кутилмаган вазият юзага келди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!