Ўзбек жанг санъати бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди
Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўзбек жанг санъати бўйича I Осиё очиқ чемпионати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз ўзбек жанг санъати федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда ҳамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатидан келган 400 нафарга яқин спортчилар иштирок этди.
Кескин ва муросасиз ўтган беллашувларда Раҳматжон Аҳмаджонов, Абдуллох Қобулжонов, Камрон Нурмуҳаммедов, Сабина Соттиева, Зарина Соттиева, Мадина Асилова, Лайло Нобоева ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллади.
Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фикрлар