Ўзбек жиу-житсуси келажакда жаҳонни забт этади
20-23 декабрь кунлари пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа юқори савияда ва қизиқарли баҳсларга бой тарзда ўтди.
Биз ушбу турнир ва умуман Ўзбекистонда жиу-житсуни ривожи борасида Ўзбекистон жиу-житсу федерацияси раиси ўринбосари Камолиддин Шарофутдиновнинг фикрларига қизиқдик.
- Ўзбекистон кубоги мусобақасини юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Қайсидир маънода буни уддасидан чиқяпмиз десак ҳам бўлади. Барча мураббийлар ва спортчиларни кўнгли тўлмоқда. Жиу-житсу жаҳондаги энг оммабоп яккакураш турларига айланиб бораетганлиги сир эмас. Олимпия дастуридан ўрин олиш йўлида ҳам Халқаро федерация томонидан катта ишлар олиб бориляпти. Қолаверса, ADXC каби қудратли промоушен ҳам ташкил этилиб, жиу-житсуни янада оммабоп спорт турларига айлантирмоқда. Албатта, ўзбек жиу-житсусини ҳам жаҳон миқёсида ўзи ўрнига эга бўлиши учун қўлдан келган ишларни амалга ошириш йўлидамиз. Хабарингиз бор, бу яккакураш тури Осиё ўйинларидан ўрин олган. Шунинг учун астойдил яхши спортчиларни саралаб, уларга барча шароитларни яратиб бериш устивор вазифамиздан иборат. Зеро, бизнинг жиу-житсучиларимиз ҳам юртимиз шарафини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қилиш керак. Гарчи бу яккакураш тури юртимизда ёш спорт йўналишларидан бўлса ҳам сезиларли ютуқларга эришмоқдамиз. Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндорларимиз бор. Бу билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз. Ўйлайманки ўзбек жиу-житсуси келажакда жаҳонни забт этади!
Қуйидаги ҳавола орқали мазкур мусобақадан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: https://drive.google.com/drive/folders/17oI7a-majH3Yh_VDEIHgid2PKyviSRPh?usp=sharing
Фикрлар