"Ўзбек класикоси" учун чипталар сотувда!

BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, 19 апрель шанба куни Ўзбекистон Суперлигаси  6-тур доирасида "Нефтчи" Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилади. Қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган мазкур учрашувга чипталар сотуви йўлга қўйилди. Чипталар фақат стадион кассаларида 40 000 сўмдан белгиланган нархларда сотилади. Бу ҳақда "йўлбарслар" матбуоти хабар бермоқда.

"Стадион маъмурияти футбол беллашувига стадионнинг махсус кассаларидан ташқари ҳарид қилинган қалбаки чипталар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди ва қалбаки чипта билан стадион ҳудудига киришга уринган шахсларга нисбатан қонун  доирасида чоралар кўрилиши бўйича мухлисларни огоҳлантиради.

Чипта сотиб олган томошабинлар бир-бирларини чинакам ҳурмат қилишлари ва футбол баҳсини чиптада кўрсатилган жойда ўтириб, томоша қилишларини илтимос қиламиз", - дейилади хабарда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!